Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко мухолифатни ҳокимиятни эгаллашга уринишда айблади
14 август куни президентликка собиқ номзод Светлана Тихановская штаби Беларусда ҳокимиятни тинч йўл билан алмаштириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилишини эълон қилганди.
Беларусь президенти Александр Лукашенко мухолифат томонидан тузилган мувофиқлаштирувчи кенгашни ҳокимиятни эгаллашга уриниш деб атади. Бу ҳақда БЕЛТА хабар бермоқда.
«Улар бизни бошқа тарафга тортишмоқда. Ва кўп эмас-оз эмас – ҳокимиятни уларга беришни талаб қилишмоқда. Демак, биз буни барча оқибатларга эга бўлган ҳокимиятни эгаллашга уриниш деб баҳолаймиз», — деди Лукашенко хавфсизлик кенгаши аъзолари билан ўтказилган йиғилишда.
У ўз рақибларини ҳокимият ва куч ишлатиш тузилмаларини «ухлатиш»га уринишда айблади.
«Бу парда. Унинг ортига қарасангиз, нималар юз бераётганини кўрасиз», — деди Беларусь президенти.
14 август куни президентликка собиқ номзод Светлана Тихановская штаби Беларусда ҳокимиятни тинч йўл билан алмаштириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилишини эълон қилганди.
«Биз кўпчилик эканимизни кўрсатдик. Бу мамлакат бизга, Беларус халқига тегишли, бир одамга эмас», – деганди у.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
22:20 / 24.05.2026