Суғурта соҳасида яна битта қонун қабул қилиш кўзланмоқда
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида “Мажбурий суғурта турлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳа жойлаштирилган. У Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан тайёрланган.
Қонун лойиҳаси Президентнинг 02.08.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4412-сон қарорига мувофиқ тайёрланган.
Norma’нинг ёзишича, мазкур ҳужжатнинг асосий мақсади - мажбурий суғурта турлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, уларнинг умумий тамойилларини белгилашдан иборат. Лойиҳа Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан тайёрланган.
Қонун лойиҳаси 39 та моддадан иборат, улар суғуртанинг қуйидаги жиҳатларини очиб бериш ва тартибга солишга қаратилган:
• асосий тушунчалар;
• мажбурий суғурта турлари ва унинг асосий тамойиллари;
• мажбурий суғурта турлари субъектларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари;
• мажбурий суғурта турларини амалга ошириш шартлари ва тартиби;
• мажбурий суғурта шартномасини тузиш;
• зарарлар (зиён, шикаст)ни компенсация қилишни кафолатлаш механизмлари;
• мажбурий суғурта шартномаларини тузиш устидан назорат қилиш;
• мажбурий суғурта турлари бўйича ягона ахборот тизимини шакллантириш ва юритиш;
• мажбурий суғурта фондини шакллантириш;
• мажбурий суғурта бўйича суғурта таърифларини давлат томонидан тартибга солиш.
Бунда шуни инобатга олиш лозимки, баъзи мажбурий суғурта турлари бўйича аниқ қонунлар мавжуд:
• “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”;
• “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”;
• “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”.
Уларда мажбурий суғуртанинг мазкур соҳаларида муносабатларни тартибга солиш нормалари ва механизмлари ёзилган.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
14:31 / 13.11.2024
Хизматда жароҳат олган ҳарбийларга суғурта тўлови берилади
09:59 / 13.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
20:40 / 06.11.2024
AstraZeneca акциялари қиймати Хитойдаги терговлар фонида тушиб кетди
15:01 / 05.11.2024