Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги минтақавий халқаро аэропортларга энг яхши ном топиш бўйича танлов эълон қилинди
Мазкур танловда иштирокчининг фуқаролигидан қатъи назар, 16 ёшдан ошганлар, жумладан, талабалар, ижодкорлар, олимлар, тарихчилар ва туризмни ривожлантириш истагида бўлган барча кишилар иштирок эта олади.
Фото: ЎзА
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги ва "Ўзбекистон аэропортлари" АЖ республикадаги минтақавий халқаро аэропортларга энг яхши ном беришга доир танлов эълон қилди.
“Танловнинг мақсади Ўзбекистон минтақавий халқаро аэропортларига энг яхши ном топиш жараёнига кенг жамоатчиликни жалб қилишга йўналтирилган. Тошкент шаҳар И.Каримов номли ҳамда Андижон шаҳар Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли аэропортлар бундан мустасно”, дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарида.
Мазкур танловда иштирокчининг фуқаролигидан қатъи назар, 16 ёшдан ошганлар, жумладан, талабалар, ижодкорлар, олимлар, тарихчилар ва туризмни ривожлантириш истагида бўлган барча кишилар иштирок эта олади.
Танлов тартиби ва шартлари билан қуйидаги сайтлар орқали танишиш мумкин:
Ҳар бир ном лойиҳасини (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) ғоя тавсифи билан [email protected] электрон манзилига юбориш лозим.
Танлов эълон қилинган кундан икки ой ўтгач, вазирликлар, идоралар ва жамоатчилик вакиллари ва таниқли тарихчилардан иборат Комиссия келиб тушган таклифлар орасидан ҳар бир аэропорт учун 5 тадан лойиҳа танлаб олади. Ушбу лойиҳалар икки ой муддатга онлайн овоз бериш учун https://uzbektourism.uz веб-сайтига жойлаштирилади.
Онлайн овоз бериш натижалари бўйича ғолиблар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги ва "Ўзбекистон аэропортлари" АЖнинг расмий сайтларида эълон қилинади.
Танлов учун материаллар 2020 йилнинг 20 августидан 20 октябрига қадар қабул қилинади.
Мавзуга оид
20:36 / 30.12.2025
2025 йилда йўловчилар Ўзбекистон аэропортларидан энг кўп парвоз қилган йўналишлар маълум бўлди
14:43 / 08.11.2025
Аэропортда дорилар контрабандасига уриниш фош этилди
17:45 / 20.10.2025
Ҳокимнинг маънавият ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади
17:59 / 16.09.2025