Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда одам савдосида айбланиб қўлга олинган шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Қозоғистонда 2020 йилнинг февралида қўлга олинган ўзбекистонлик Хуррам Бердиев 17 август куни Ўзбекистонга топширилди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, ушбу шахс одам савдосида айбланмоқда.
«Интернет тармоғида Қозоғистон Республикаси ҳудудида гўёки жиноят содир этганликда асоссиз айбланаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси 59 ёшли Хуррам Б.нинг қўлга олинганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Мазкур факт бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз. 2013 йилнинг охирида Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига фуқаро Э.Э. ва Ф.П.дан келиб тушган аризада мазкур фуқаролар 2013 йилнинг август ойининг охирида уларга Чимкент шаҳрида катта маош тўланадиган иш таклиф қилган бир гуруҳ шахсларга нисбатан чора кўришни сўрашган. Жабрланувчиларга қонуний ишга жойлашиш ваъда қилинган. Ўша йилнинг ўзида ўзларини «Мустақил мардикорлар ташкилоти» вакиллари сифатида таништирган шахслар Э.Э. ва Ф.П.ни Чимкент шаҳрига олиб кетишган. Чимкентга етиб боргач, уларнинг паспортларини олиб қўйишган ва қурилишда ишлашга мажбур қилиб, ваъда қилинган маошни тўлашмаган.
2013 йилнинг 19 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан жабрланувчиларнинг аризаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135 моддаси («Одам савдоси») «б» банди 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. Дастлабки тергов давомида мазкур жиноятни содир этганликда гумонланувчи шахслар аниқланди. Улар сурхондарёлик 1961 йилда туғилган Хуррам Б., Нураддин Д. ва Фахриддин Т. бўлгани маълум бўлди. Нураддин Д. ва Фахриддин Т. жиноий жавобгарликка тортилиб, маҳкум этилди. Хуррам Б. эса 2014 йилнинг январь ойида қидирувга эълон қилинди», дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг февраль ойида Хуррам Б.нинг турар жойи аниқланган ва у Қозоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида қўлга олинган. 17 август куни, карантин чекловлари бекор қилингач, Хуррам Б. қонуний чора кўрилиши учун Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.
«Шунингдек маълум қиламизки, Хуррам Б. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси «г» банди 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда. Унга қарши бошқа ҳеч қандай айблов кўзда тутилмаган», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
13:29 / 27.02.2026
Россия Украинага қарши уруш иштирокчиларини экстрадиция қилмайди
15:41 / 01.02.2026
Номусга тегиш жинояти бўйича халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Гуржистондан экстрадиция қилинди
14:09 / 31.01.2026
Қозоғистон чеченистонлик мухолифатчини Россияга топширишни маъқуллади
10:30 / 29.12.2025