Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ томонидан Бухоро ва Қашқадарёдаги эҳтиёжманд оилаларга бепул кўчат ва уруғлар тарқатилди
БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси эҳтиёжманд инсонлар учун ёрдам тариқасида янги лойиҳани амалга оширмоқда. Унга кўра, дастлаб Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида турли сабзавот, полиз ва дуккакли экинларнинг уруғ ва кўчатлари бепул тарқатиляпти.
«Бугунги кунда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш бўйича 15та лойиҳани амалга оширмоқдамиз. Улардан бири томорқаси бўлган эҳтиёжманд оилаларга уруғ, кўчат ва минерал ўғитларни бепул тарқатиш бўлди. Бу ҳам ҳосилдорлик ва аҳоли даромадини оширишда ёрдам беради, деб ўйлайман.
Лойиҳа қиймати 200 минг АҚШ долларини ташкил этади. Шунингдек, картошкага талаб ортгани боис, бу йил кузда картошкачиликни ривожлантириш бўйича лойиҳа бошлаш режалаштирилган. Унинг қиймати 250 минг АҚШ доллари.
Яна бир лойиҳамиз озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ривожлантиришига оид бўлиб, у ҳам 250 минг АҚШ долларни ташкил этади.
Айтишим керакки, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бутун дунёда талаб катта. Бугунгидек оғир шароитда эҳтиёжманда аҳолига оз бўлса-да ёрдам бераётганимиздан хурсандмиз», дейди ташкилотнинг Ўзбекистондаги лойиҳа кординатори Шерзод Умаров.

Маълум қилинишича, ҳозирда 34 дона кичик ҳажмли иссиқхона, 31 дона сув насоси ва 6 дона мотокультиваторни бепул етказиб бериш бўйича харид жараёнлари кетяпти.
Мавзуга оид
18:27 / 14.07.2026
БМТ Фарғона водийсини зилзила хавфи юқори ҳудудлар қаторига киритди
13:26 / 14.07.2026
Урушлар, оғир қарз юклари, валюталар заифлашуви, тенгсизлик ва азоб – Гутерриш бугунги дунё ҳақида нутқ сўзлади
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
11:07 / 10.07.2026