Жаҳон | 18:02 / 20.08.2020
19561
1 дақиқада ўқилади

Коронавирусга қарши вакцинанинг ножўя таъсирлари ҳақида маълумот берилди

Камдан-кам ҳолатларда кўнгил айниши, диспепсия, иштаҳа пасайиши, баъзан эса регионар лимфа тугунларининг катталашиши кузатилади.

Фото: РИА Новости

Коронавирусга қарши вакцинациядан сўнг титроқ, ҳарорат кўтарилиши, бош оғриғи ҳамда кўнгил айниши, иштаҳа пасайиши ва аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда "Гам-КОВИД-Вак" вакцинаси йўриқномасида маълум қилинган.

Унда қайд этилишича, кўп кузатиладиган ножўя таъсирлар: узоқ давом этмайдиган титроқ, тана ҳарорати кўтарилиши, ҳолсизлик, бош оғриғи, эмланган жойда оғриқ пайдо бўлиши, гиперемия кабилардир.

Камдан-кам ҳолатларда кўнгил айниши, диспепсия, иштаҳа пасайиши, баъзан эса регионар лимфа тугунларининг катталашиши кузатилади. Айрим инсонларда эса аллергик реакция ривожланиши эҳтимоли мавжуд, дейилади йўриқномада.

Вакцина Н.Ф.Гамалея номидаги тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган. Марказдан ташқари, вакцинани “Биннофарм” фармацевтика заводи ишлаб чиқаради.

Вакцинага 20та давлат қизиқиш билдирган.

Мавзуга оид