Тошкентда 2 миллиард сўм пулни ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилинг 15 август куни соат 21:30дан 16 август куни соат 17:30гача бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳрида номаълум шахслар, МЧЖ биносининг ташқи деразаси, шунингдек моддий бойликлар сақланадиган омбор эшиги ва темир панжараларини бузган ҳолда ғайриқонуний равишда киришган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар темир сейфнинг қулфини темир кесиш ускунаси ёрдамида кесиб, сейфнинг ичида ҳамда ҳисобчилар хонасида бир неча сумкаларга солинган тахминан 2 миллиард сўмдан кўпроқ нақд пулларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни оқ рангли давлат рақамлари ечиб олинган Lacetti русумли автомашинада келган 6 нафар фуқаро содир этганликлари аён бўлган.
Тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятга алоқадор яна 2 нафар фуқаро аниқланиб, улар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб содир этганликлари аниқланган, уларнинг барчасини шахсига оид маълумотларига аниқлик киритилган.
Қайд этилишича, ҳозирда жиноятчилар ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар. Ўғирланган пуллар тергов жараёнида ашёвий далиллар тариқасида расмийлаштириб олинган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024