Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яна бир қатор йўналишлар бўйича поездлар қатнови тикланмоқда
Йўловчилардан поездларга чиқишда вокзал ҳудудида ҳамда йўл давомида вагон ичида санитария гигиена қоидаларига доимий равишда қатъий риоя қилишлари талаб қилинади.
Жорий йил 20 августдан бошлаб Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида, 21 августдан эса Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида «Шарқ» йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилади.
Шунингдек, 2020 йил 25 августдан Термиз – Сариосиё – Термиз ҳамда Навоий – Янги Зарафшон – Навоий, 28 августдан эса Навоий – Бузаубай – Навоий йўналишларда шаҳарлараро поездлар қатнови ҳам йўлга қўйилади.
Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.
Йўловчилардан поездларга чиқишда вокзал ҳудудида ҳамда йўл давомида вагон ичида санитария гигиена қоидаларига доимий равишда қатъий риоя қилишлари талаб қилинади, дейилади «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабарида.
Мавзуга оид
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
18:27 / 31.03.2026
Узоқни яқин қилувчи темир от – нега дунёнинг турли ҳудудларида темирйўллар ҳар хил ўлчамда қурилган?
09:06 / 30.03.2026
Водийга поездлар қатнови вақтинча тўхтади
18:13 / 19.03.2026