Президент Бектемир туманидаги қўшма корхона фаолиятини кўздан кечирди
Президент Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги Prof- Milk қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.
«Мамлакатимизда чорвачилик билан бирга гўшт ва сутни қайта ишлаш тармоғи комплекс ривожлантирилмоқда. Хусусан, бугунги кунда сутни қайта ишловчи 600 дан зиёд корхона фаолият кўрсатмоқда. Уларда тайёрланаётган сара маҳсулотлар элимиз дастурхонидан жой олди, хорижга ҳам экспорт қилиняпти.
Prof-Milk қўшма корхонаси шу ойда ишга туширилди. Лойиҳа қиймати 3 миллион доллар бўлган ушбу мажмуа Швейцариянинг Tanotrade компанияси ва «Toshelektroapparat» хусусий корхонаси ҳамкорлигида замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Бу ерда 50 киши иш билан банд», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Бу ерда 1,5 минг тонна маҳсулот, пишлоқнинг 10 га яқин тури ишлаб чиқарилади. Жорий йилда эса эритилган пишлоқ бу қаторни тўлдириши режалаштирилган.
Президент ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. Корхонани барқарор хомашё билан таъминлаш, маҳсулотлар турини кўпайтириб, янги бозорларни ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шу ерда «BARTEC TRADE» компанияси томонидан импорт ўрнини босувчи эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш лойиҳаси тўғрисида маълумот берилди.
Мавзуга оид
21:40 / 19.04.2024
Тошкент аҳолиси Бектемир туманидаги кўчаларга ном беришда иштирок этиши мумкин
14:25 / 06.04.2024
Ҳашар баҳона ташкилотлар ходимларининг бир кунлик иш ҳақи ушлаб қолиняпти. Бу қонунга зид
18:59 / 11.03.2024
Бектемир туманига янги ҳоким тайинланди
16:08 / 06.02.2024