Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бектемирдаги «Сувмаш» ҳудудида қора тутун чиқиши бўйича тезкор чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда Бектемир туманидаги «Сувмаш» ҳудудидан ёнилғи (солярка) ҳиди аралаш қора тутун чиқаётгани ҳақида мурожаатлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси давлат экология инспекторлари воқеа жойига чиқиб, дастлабки ўрганиш ўтказди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги «Сувмаш» ҳудудида корхонанинг ҳаво тозалаш филтри носоз ҳолатга келиб қолгани аниқланган. Мутахассислар томонидан қисқа муддат ичида носозлик бартараф этилиб, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли ташланмалар тўхтатилган.
Қайд этилишича, айни пайтда ҳудуддаги экологик вазият барқарорлашган, ҳолат доимий назоратга олинган. Қўшимча ўрганиш ва мониторинг ишлари давом эттирилмоқда.
Шунингдек, бош бошқарма фуқароларни бундай ҳолатларга бефарқ бўлмасликка ва экологик муаммолар юзасидан мурожаат қилиб боришга чақирди.