Жаҳон | 19:14 / 21.08.2020
19461
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистоннинг коронавирусга қарши вакцинаси синови натижалари эълон қилинди

Маълум қилинишича, Қозоғистон томонидан ишлаб чиқилган вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти реестрига киритилган.

Фото:elements.envato.com

Қозоғистон таълим вазири Асхат Аймагамбетов мамлакатда ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцинага баҳо берди. Бу ҳақда Tengrinews.kz мухбири хабар бермоқда.

 "Олимларимиз ўзларини кўрсатишгани қувонарли. Биз ҳамкасбларимизнинг вакцина ишлаб чиқиш борасидаги ишлари билан фахрланамиз. Бизнинг вакцинамиз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти реестрига киритилди", - деди Асхат Аймагамбетов.

 Унинг сўзларига кўра, вакцинанинг клиникаолди синовлари яхши натижа кўрсатган.

Аввалроқ Қозоғистоннинг коронавирусга қарши вакцинаси муаллифи, ветеринария фанлари доктори Леспек Кутумбетов вакцина сентябрда одамларда синалишини маълум қилганди.

Мавзуга оид