Ўзбекистон | 11:17 / 21.08.2020
6064
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда тўрт туманга иссиқ сув етказилиши вақтинча тўхтатилади 

Жорий йилнинг 24 август куни Юнусобод туманидаги 4-Иссиқлик марказида газ таъминоти вақтинча узилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, шу муносабат билан соат 9:00дан кун якунигача қатор манзилларга иссиқ сув етказилиши тўхтатилади.

Улар:

  • Юнусобод тумани тўлиқлигича;
  • Олмазор тумани тўлиқлигича;

Шайхонтоҳур туманининг:

  • Ибн Сино мавзеси;
  • Жарариқ мавзеси;
  • Белтепа мавзеси;
  • Ц-13, Ц-14, Ц-15 мавзелари;

Мирзо Улуғбек туманининг:

  • Ц-1, Ц-2 мавзелари;
  • Ҳамид Олимжон мавзеси.

Ноқулайликлар учун узр сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид