Жаҳон | 09:49 / 21.08.2020
7490
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШнинг коронавирусга қарши вакцинасини ўзида қўллашга тайёрлигини билдирди

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШда коронавирусга қарши ишлаб чиқилаётган вакциналар самарадорлиги исботланса, улар билан эмланишга тайёрлигини маълум қилди. Оқ уй раҳбари бу ҳақда Fox телекомпанияси эфирида айтиб ўтди. 

Фото: Picture Alliance

Бошловчи Шон Хэннити президентдан вакцина ишончли экани тасдиқланса, у билан эмланишга тайёрлиги ҳақида сўраган. “Эмланган бўлардим. Менда бу билан ҳеч қандай муаммо бўлмасди”, деб таъкидлаб ўтган АҚШ президенти.

Трамп америкалик мутахассислар вакцинани олишга яқинлашиб қолишганини қўшимча қилган. “Биз синовларнинг учинчи босқичидамиз. Биз бу борада муддатлардан бир неча йил олдиндамиз”, деб айтган Трамп. У яқин орада бу борада хушхабар бўлишини таъкидлаб ўтган.

АҚШ маъмурияти ҳозирга келиб коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқилишига 12 млрд доллар инвестиция қилган. Трамп вакциналар синовдан ўтиб, маъқулланса, АҚШ улардан йилига 600 млн доза ишлаб чиқаришга тайёрлигини маълум қилган.  

Мавзуга оид