АҚШда коронавирусга чалиниш даражаси юқорилиги сабаби тушунтирилди
АҚШда коронавируснинг юқори суръатлар билан тарқалиши аҳоли ҳаракатланиши даражаси юқорилиги ва жиддий карантин йўқлиги билан боғланган. Бундай фикрни америкалик вирусолог Константин Чумаков билдирди.
“Биринчидан, аҳоли жуда фаол, мамлакат очиқ. Пандемиягача мамлакатда катта миқдорда халқаро алоқалар бўлган ва вирус ғарбий соҳилбўйига ҳам, шарқий соҳилбўйига ҳам, Нью-Йорк, Сиэтл, Сан-Францискога ҳам олиб кирилган. Шу сабабли эпидемия бирданига бир нечта жойда бошланди. Хитой ва Европада эса коронавирус тарқалишига қарши ўзини яккалаш ва ижтимоий масофалашувга риоя қилмаганларнинг полиция томонидан таъқиб қилинишигача жуда қатъий чоралар киритилган. АҚШда эса бундай бўлмаган”, деб айтиб ўтди эксперт.
Унинг таъкидлашича, АҚШда айни вақтда касалланиш даражаси пасаётгани кузатилмоқда. Бироқ ҳар бир штатда вазият турлича. Мисол учун, Янги Англия, Нью-Йорк, Нью-Гэмпширда пандемия эртароқ бошланган ва ҳозирда бу ҳудудларда вазият барқарорлашган. Шу билан бирга, Калифорния, Флорида ва Техасда пандемия энди бошланмоқда.
Жон Ҳопкинс университетининг охирги маълумотларига кўра, АҚШда айни вақтда коронавирусга чалинганлар сони 5,8 млн кишидан ошиб кетган, ундан вафот этганлар сони 180 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда. Энг кўп ўлим ҳолатлари Нью-Йорк (32 мингдан кўпроқ), Нью-Жерси (15 минг) ва Калифорния (12 минг) штатларида қайд этилган.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024