Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко 25 йил ичида қабул қилган “энг жиддий қарори” ҳақида сўзлади
Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатнинг ғарбий чегараларида НАТО кучлари фаоллашгани сабабли Беларусь қуролли кучларини тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирди. Унинг таъкидлашича, бу “чорак аср давомида у қабул қилган энг жиддий қарор” ҳисобланади.
“У [Александр Лукашенко] қуролли кучларни тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтириб ва қўшинларни ғарб йўналишига ташлаб, чорак аср давомида биринчи марта энг жиддий қарорни қабул қилишига тўғри келганини таъкидлаб ўтди”, деб маълум қилган “БелТА” нашри мухбири.
Лукашенконинг таъкидлашича, Беларуснинг ғарбий чегараларида Польша ва Литва ҳудудларида НАТО қўшинларининг “фаоллашиб қолгани” кузатилмоқда.
Беларусда 9 августда президент сайловлари бўлиб ўтганди. Унда расмий маълумотларга кўра, амалдаги президент Александр Лукашенко ғалаба қозонган. У 80,08 фоиз, мухолиф номзод Светлана Тихановская эса 10,09 фоиз овоз тўплаган. Сайловлардан кейин республикада Лукашенконинг қайта сайланишига қарши норозилик намойишлари бошланган ва улар ҳанузгача давом этмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
22:20 / 24.05.2026
Макрон Лукашенкони Украина низосига аралашмасликка чақирди
21:48 / 12.05.2026
Лукашенко армияни урушга тайёрлаш учун қўшинларнинг «мақсадли сафарбарлиги»ни эълон қилди
09:06 / 02.04.2026