Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манба: Шомуродов ҳамон «Гент»нинг асосий трансфер мақсади бўлиб турибди
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда Россиянинг «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳамон Бельгиянинг «Гент» клуби учун асосий трансфер мақсади бўлиб турибди. Бу ҳақда «Voetbal Belgie» нашри ёзмоқда.
Манбада айтилишича, Бельгия чемпионатини муваффақиятсиз бошлаган «Гент» ҳамон Шомуродовни қўлга киритишни истамоқда. Шунингдек, «Гент» Туркия миллий жамоаси дарвозабони Синан Болатни ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи. Олдинроқ «Гент» Шомуродов учун «Ростов»га 5 миллион евро таклиф қилгани хабар қилинганди.
«Гент» Бельгия чемпионатининг ортда қолган учта ўйинида ҳам мағлуб бўлди ва бу вақт давомида атиги иккита гол урди. Жамоа ҳужум чизиғини айнан Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи.
Мавзуга оид
23:09 / 30.06.2026
Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ–2026 гуруҳ босқичидаги энг чиройли деб топилди
16:21 / 29.06.2026
Шомуродов ЖЧ гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол муаллифи бўлишга даъвогар
14:49 / 29.06.2026
«Тўпни яхши ушлаб туролмадик» – футболчилар турнирни тарк этгандан кейин нималар дейишди?
21:50 / 28.06.2026