Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бали йил охирига қадар хорижлик туристларни қабул қилишдан воз кечди
Балига 2019 йилда 6 миллиондан ортиқ хорижлик туристлар келган – бу Индонезияга келган барча туристларнинг учдан бир қисмини ташкил қилади.
Индонезия ҳукумати Бали оролини 11 сентябрдан хорижлик туристлар учун очиш режасидан воз кечди ва орол 2020 йил охирига қадар очилмаслигини эълон қилди.
«Индонезия ҳукумати 2020 йил охирига қадар хорижлик саёҳатчилар учун ўз эшикларини очолмайди, чунки биз қизил ҳудуд бўлиб қолмоқдамиз», — деди орол губернатори Вайян Костер.
Бали губернаторининг қайд этишича, орол ҳукумати ички туризмни ривожлантиришга эътибор қаратади. У орол маҳаллий туристлар учун июль охиридан буён очиқлигини эслатиб ўтди.
Жонс Ҳопкинс университети маълумотига кўра, Индонезияда пандемия бошланганидан буён 155 412 та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган, 6759 киши вафот этган. Бали оролида 4576та касалланиш ҳолати ва 52та ўлим тасдиқланган.
Балига 2019 йилда 6 миллиондан ортиқ хорижлик туристлар келган – бу Индонезияга келган барча туристларнинг учдан бир қисмини ташкил қилади. Индонезия ҳукуматининг ҳисоб-китобига кўра, пандемия сабабли мамлакатнинг туризм соҳасидаги даромади 10 млрд доллардан ортиқроққа камаяди.
Мавзуга оид
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
21:07 / 28.05.2026