Жаҳон | 22:36 / 24.08.2020
5629
2 дақиқада ўқилади

Дания ҳарбий разведкаси бошлиғи лавозимидан четлатилди

Разведка хизмати айрим ҳолларда асослар мавжуд бўлса-да жосуслик фаолияти бўйича суриштирув ўтказмаганликда ҳамда мамлакат фуқаролари тўғрисидаги маълумотларни ноқонуний йўллар билан тўплашда айбланмоқда.

Фото: Picture Alliance

Дания ҳарбий разведкаси  (Forsvarets etterretningstjeneste, FE) бошлиғи Ларс Финдсен "Разведка хизматлари устидан назорат"  (Tilsynet med Efterretningstjenesterne, TET) органи томонидан аниқланган камчиликлар туфайли лавозимидан четлатилди. Бу ҳақда ТТ агентлиги хабар берди.

 TET тақдим этган ҳисоботда айтилишича, ҳарбий разведка 2014 йилдан бошлаб ўз фаолияти тўғрисида тўлиқ бўлмаган маълумот бериб келган. Разведка хизмати айрим ҳолларда асослар мавжуд бўлса-да жосуслик фаолияти бўйича суриштирув ўтказмаган. Бундан ташқари, ҳарбий разведка мамлакат фуқаролари тўғрисидаги маълумотларни ноқонуний йўллар билан тўплашда айбланмоқда.

Мазкур ҳисобот ўтган йил ноябрда тақдим этилган маълумотлар асосида тайёрланган. Ларс Финдсендан ташқари, ҳарбий разведканинг яна икки нафар юқори лавозимли мулозими ҳам ишдан четлатилган.

Дания мудофаа вазири Трине Брамсен ҳисоботдаги маълумотларни текшириш учун комиссия тайинланганини маълум қилди.

"Ҳеч шубҳасиз, биз разведка хизматларимиз ўз ваколати доирасида фаолият олиб бораётганига ишонч ҳосил қилишимиз лозим", - деб ёзди у матбуот учун баёнотида.

Мавзуга оид