Қиролича Елизавета II ўзига коронавирусдан янги панагоҳ топди
Британия қироличаси Елизавета II Лондондаги Букингем саройи ўрнига Беркшир графлигидаги Виндзор қасрини ўзининг бош қароргоҳига айлантирмоқчи. Бунга эса коронавирус пандемияси сабаб ҳисобланади: 94 ёшли қиролича инфекцияга чалинмаслик учун қисман бўлса ҳам ўзини яккалаш режимига амал қилиши лозим.
Қиролича Шотландиядаги Балморал қасрида ёзги таътилларни ўтказгач, одатда октябрда Букингемга қайтган. Бироқ манбалар маълумотларига кўра, у ўзига янги қароргоҳ танлашга қарор қилган. Қиролича аввалроқ Виндзорда турмуш ўртоғи билан изоляцияда бўлган.
Агар қиролича Букингемга қайтмаса, бу унинг 68 йиллик ҳукмронлиги вақтида саройда энг узоқ вақт бўлмаслиги бўлади.
Тахминларга кўра, қиролича коронавирусга чалиниш хавфи йўқ бўлгунча Лондонга қайтмайди. Қироллик оиласи билан карантин бошидан бери ишлаётган ходимлар эса қиролича учун энг хавфсиз кишилар ва инфекцияга қарши курашишнинг энг яхши чораси ҳисобланади.
Шунингдек, қироличанинг оммавий тадбирлардаги иштирокини чеклашмоқчи. Бироқ бунинг қисман ечими топилди: қиролича бундай тадбирларда видеоалоқа орқали иштирок этади. Аммо қироллик оиласи биографи Эндрю Мортон қиролича шу билан бошқа омма олдида кўринмаслиги ва уни фақат телевизор орқали намойиш қилишлари мумкинлигидан хавотирланмоқда.
Мавзуга оид
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
10:59 / 07.11.2024