Экспресс тест таҳлили ва у кимларда ўтказилиши ҳақида маълумот берилди
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокида “Коронавирус пандемияси вақтида кўрилаётган чоралар”га бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Унда экспресс тест таҳлили, унинг тартиби, кимларда ўтказилиши ҳақидаги саволга жавоб берилди
“Иммуноглобулин М ва G синфига кирувчи антитаналар тезкор тестлар, яъни, сезгирлиги 85 фоиздан, спецификлиги эса 95 фоиздан кам бўлмаган очиқ ва ёпиқ типдаги иммунофермент таҳлили тўпламлари билан аниқланади.
Бунда М синфига кирувчи антитаналар ёки COVID-19'га қарши йиғинди антитаналар ижобий бўлган барча беморлар тўғрисида шошилинч хабар Санитария–эпидемиологик осойишталик марказига берилади ва улар қўшимча равишда COVID-19'га ПЗР таҳлилида текширилади. ПЗР таҳлилининг жавоби маълум бўлгунча текширилган шахслар уй карантинида бўлишади.
ПЗР таҳлили манфий, лекин G синфига кирувчи антитаналар ёки COVID-19'га қарши йиғинди антитаналар текшириш натижаси ижобий бўлган шахсларда иммунитет пайдо бўлган ва COVID-19'дaн ҳимояланган деб ҳисобланади.
ПЗР таҳлили жавоби ижобий бўлганда текширилувчи коронавирус инфекцияси билан касалланган деб ҳисобланади ва касаллик кечиши даражасига қараб даволанишга юборилади”, - деди Рустам Икромов.
Бундан ташқари, Германия ва Россия давлатларидан келган мутахассисларнинг юртимиздаги ҳамкорлиги нималардан иборат экани ҳақида маълумот берилди.
“Германиянинг “Роберт Кох” институти мутахассислари ва Россия давлатининг “Роспотребнадзор” тизими мутахассислари айни кунларда юртимизда бўлиб туришибди. Уларнинг таркибида эпидемиология соҳасида фаолият юритувчи мутахассислар ҳам бор, уларнинг биз билан ҳамкорликдаги ишлари касаллик манбайини аниқлаш, манбани кузатиш ва касаллик ўчоғини бартараф қилишдан иборат”, - деди штаб аъзоси
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023