Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийдаги 60та квартирали уй можароси: Ҳокимлик харидорларга хонадонлари ҳужжатлаштириб берилиши чоралари кўрилишини маълум қилди
Kun.uz сайтида «Навоийдаги 60 квартирали тураржой можароси: аҳоли ҳамон сарсон, муаммога ечим топилмаган» сарлавҳаси остидаги мақола эълон қилинди.

Мазкур мақолада кўрсатилган ҳолатлар Навоий шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, вилоят мажбурий ижро бюроси, шаҳар давлат солиқ инспекцияси, «Навоий қурувчи ёшлари» МЧЖ раҳбари ва тегишли масъуллар иштирокида атрофлича қонуний тартибда ўрганиб чиқилгани ҳақида Навоий шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат эълон қилди.
Мақолада аҳолидан ўзаро келишув асосида тузилган шартнома эвазига турар жой биносини қураётган «Навоий қурувчи ёшлари» МЧЖ (раҳбари — Феруз Тўхтаев) банкдан кредит олгани, эвазига «Ёшлик» МФЙ ҳудудида жойлашган қурилиши тугалланмаган 5 қаватли бинони гаровга қўйгани, кредит ўз вақтида сўндирилмагани учун қурилаётган турар жой биноси аукционга чиқарилгани айтилганди.

Аукционга чиқарилган мазкур уй фуқаро М.Бомуратова томонидан 1 миллиард 26 миллион сўмга сотиб олинган. Шу боис, М.Бомуратова мазкур уйдан турар-жой сотиб олиш учун тадбиркор Ф.Тўхтаев билан ўзаро келишув асосида маблағ тўлаган фуқароларга рад жавоби берган.

«Ишчи гуруҳ ўрганишлари жараёнида аён бўлдики, электрон аукцион савдолари бекор бўлгандан сўнг, фуқаро М.Бомуратовага «Навоий қурувчи ёшлари» МЧЖдан фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 2018 йил 17 октябрдаги ижро ҳужжатига асосан 813 миллион сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати МИБ Навоий шаҳар бўлимига келиб тушган. Ҳозирда ушбу ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Навоий шаҳар ҳокимлигида бевосита тадбиркор Ф.Тўхтаевнинг ўзи ҳамда фуқаролар билан ўтказилган суҳбатда ушбу қарздорликни тўлаб бериш мажбурияти «Навоий қурувчи ёшлари» МЧЖ зиммасига юклатилди. Тадбиркор Феруз Тўхтаев мазкур мавжуд қарздорликни тез орада тўлаб беришини билдирди.

Можарога чек қўйиш, муаммога ечим топиш, даъвогар томонларни муросага келтириш учун ҳозирда келишув шартномаси бўйича пул тўлаган харидорларга хонадонларни ҳужжатлаштириб бериш чоралари кўрилмоқда.
Айни пайтда мазкур уй-жойлар учун тўловни амалга оширган аҳоли азият чекаётгани инобатга олиниб, уларнинг муаммоларини қонуний ҳал этиш чоралари кўрилмоқда», дейилади Навоий шаҳар ҳокимлиги муносабатида.
Мавзуга оид
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026
Навоийда куёвини ўлдириш учун киллер ёллаган аёл ушланди
15:40 / 06.05.2026