Жаҳон | 09:00 / 25.08.2020
6023
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида келин куёвдан коронавирусга таҳлил топширишни талаб қилди

Саудия Арабистонида келин бўлажак турмуш ўртоғидан коронавирус юқтириб олишдан хавотирланиб, тўй куни ундан коронавирусга таҳлил натижаларини кўрсатишни талаб қилди. Бу ҳақда “Ал-Оказ” нашри хабар берди.

Фото: AP Photo / Hasan Jamali

Маълум қилинишича, Видад Саъд исмли келин куёвдан коронавирусга топширган таҳлили натижаларини бевосита тўй олдидан тақдим қилишни сўраган.

Қизнинг таъкидлашича, яқинда унинг қариндошларидан бири коронавирусдан вафот этган. Шу сабабли қиз вирусга чалиниши мумкинлиги хавотирида ўз қариндошларидан бу ҳақида куёвга етказишни илтимос қилган. Бироқ куёв келиннинг илтимосини бажаргани-йўқлиги номаълум, аммо тўй бўлиб ўтган.

Саудиялик шифокорлар подшоҳликда коронавирусга таҳлил топшириш бепуллиги ва кўп вақт олмаслигини ҳисобга олиб, никоҳга кирувчи жуфтликлар ўтадиган тиббий кўрикка уларнинг коронавирусга таҳлил топширишларини ҳам киритишни таклиф қилмоқдалар. 

Подшоҳликда охирги ойлар кунига 1,5-2 мингта янги ҳолат қайд қилиб келинмоқда. Пандемия бошидан бери мамлакатда 308 мингдан кўпроқ касалланиш ҳолати қайд қилинган. Вирусдан вафот этганлар сони эса 3,7 мингга яқинни ташкил қилмоқда.

Мавзуга оид