Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги тартибда ишлаш ўқитувчининг маошига таъсир қилмайди – Шерзод Шерматов
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида хавф гуруҳига кирувчи ўқитувчилар сонини маълум қилди.
«Сўнгги йилларда бўлган ўзгаришлар билан пенсияга чиққан ўқитувчиларнинг кўпчилиги тажрибали экани ҳисобга олиниб, мактабларга қайтарилган эди.
Ҳозир ярим миллионга яқин ўқитувчиларимизнинг 20 мингдан ортиғи пенсия ёшидаги ўқитувчилар ҳисобланади. Ва улар коронавируснинг хавф гуруҳига киради», деди вазир.
У ҳар бир ўқитувчи ўзини эҳтиёт қилиш чораларини кўриши кераклигини айтиб ўтди.
«Коронавирусдан ташқари ўткир респиратор касалликлар мавсуми ҳам яқинлашмоқда. Ўқитувчиларни биринчи навбатда бу касалликларга қарши эмлаш масаласи ҳам олдимизга қўйилган», деди Шерзод Шерматов.
Шунингдек, вазир ўқув йили гибрид шаклда бошланадиган бўлса, бу ўқитувчилар маошига таъсир қилмаслигини маълум қилди.
«Бу тартибда ишлаш ўқитувчининг маошига таъсир қилмайди. Пандемия даврида ўтган ўқув йилининг 4-чорагида асосий дарслар телевизион шаклда берилган пайтда ҳам ўқитувчиларнинг ойлиги доимий бериб борилди.
Бу вазиятда хусусий мактаб ўқитувчиларининг давлат мактабларига ўтиши ҳолатлари ҳам кузатилди. Олдин ўқитувчилар фақат давлат мактабидан хусусий мактабларга ишга ўтишар эди», дея таъкидлади Шерзод Шерматов.
Мавзуга оид
13:56 / 27.11.2025
Олий таълимда аёл профессор-ўқитувчилар улуши 46 фоизга етди
13:15 / 08.11.2025
Қозоғистонлик ўқитувчилар ChatGPT’дан бепул фойдаланишади
22:07 / 12.10.2025
Ўқитувчилар учун малака тоифа синовлари ўтказиладиган саналар белгиланди
14:50 / 01.10.2025