Ўзбекистон | 12:02 / 25.08.2020
2237
1 дақиқада ўқилади

Юнусобод туманидаги айрим манзилларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишларидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

"Ҳудудгаз Пойтахт" матбуот хизмати хабарига кўра, 2020 йил 25 август куни Ҳамкоробод кўчасида қуриб битказилган янги кўп қаватли турар уй-жойнинг паст босимли ер усти газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари, шунингдек, Майқўрғон кўчасидаги ер усти газ қувурининг зулфини техник-тафтиш ўтказиш ишлари амалга оширилади.

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан эълон қилинган маълумотда айтилишича, шу муносабат билан тумандаги Ҳамкоробод кўчасида 50 та, Майқўрғон кўчасида 52 та ерли аҳоли хонадони соат 10:00дан 16:00га қадар табиий газ таъминотидан вақтинчалик узилади. 

Қайд этилишича, таъмирлаш ишларидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Ҳудудгаз Пойтахт” таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид