Жаҳон | 20:55 / 26.08.2020
16332
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди

Қайд этилишича, санкциялар киритилган муассасалар кимёвий ва биологик қурол устида иш олиб борганликда гумон қилинмоқда.

Фото: Reuters

Вашингтон Россиядаги бешта илмий-тадқиқот институтини санкциялар рўйхатига киритди. Бу ҳақда АҚШ савдо вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур муассасалар кимёвий ва биологик қурол устида иш олиб борганликда гумон қилинмоқда.

Санкциялар рўйхатига хусусан, коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишда иштирок этган мудофаа вазирлиги илмий-тадқиқот институти ҳам киритилган.

Санкциялар шунингдек, 33-марказий илмий-тадқиқот тажриба институти, Киров ва Сергиев Посаддаги 48-илмий-тадқиқот институтлари, Екатеринбургдаги 48-илмий-тадқиқот институти ва органик кимё ва технологиялар илмий-тадқиқот институтига нисбатан жорий этилган.

Мавзуга оид