Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фирибгарликни касб қилиб олган шахс суд олдида жавоб берди - Тергов департаменти
Унга умумий 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланган.
2015 йил ноябрь ойидан 2016 йил декабрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида С.Р. Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Гулобод кўчасида жабрланувчи А.К.га биргаликда видеокамераларни йиғиш цехини очишни ва катта миқдорда фойда кўришни ваъда қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у А.К.дан дастлабки ишлаб чиқариш дастгоҳлари, турли мебель, асбоб-ускуналар сотиб олиш учун жами 3.700 АҚШ доллари (11.802.741 сўм) миқдордаги пулларни давомий равишда фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, С.Р. жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2016 йил апрель ойининг бошида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Новза кўчасидаги офисда жабрланувчи Б.Г.дан 7.200 АҚШ доллари (20.755.296 сўм) эвазига Lacetti русумли автомашина олиб берса, икки йил мобайнида унга ушбу пулларини 3.600 АҚШ доллари миқдоридаги устамаси билан қайтариб беришини ваъда қилиб жами 7200 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, С.Р. яна бир қанча фирибгарлик жиноятларини содир этиб бир гуруҳ фуқаролардан турли алдов йўллари билан катта миқдордаги пулларини қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Фирибгарлик ҳолатлари юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, С.Р.га айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, жиноят иши айблов хулосаси билан тегишли судловга юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судининг ҳукмига кўра, С.Р. фирибгарлик жиноятларини содир этишда айбли деб топилиб, умумий 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланган.
Мавзуга оид
19:02 / 03.03.2026
Тошкент бош режаси ўзгарди. Шаҳарнинг 30 та нуқтасида йирик мажмуалар қад ростлайди
18:06 / 03.03.2026
Тошкентда умумий майдони 140 гектарлик янги парклар ташкил этилади
14:04 / 03.03.2026
Тошкент кўчаларида таъмирлаш ишлари давом этмоқда: асосий манзиллар маълум қилинди
09:41 / 03.03.2026