Ўзбекистон | 15:42 / 26.08.2020
13933
1 дақиқада ўқилади

Карантин зоналари ва коронавирусни даволаш билан боғлиқ объектларни қуриш учун ажратилган маблағлар ҳақида маълумот берилди

Карантин зоналарини қуриш ва коронавирусни даволаш билан боғлиқ соғлиқни сақлаш объектларини қуриш, жиҳозлаш ва зарур инфратузилмани яратиш билан боғлиқ харажатлар учун Инқирозга қарши кураш жамғармасидан 599 млрд. сўм маблағ ажратилди.

Молия вазири Тимур Ишметов Давлат бюджетининг 2020 йилнинг 1-ярим йиллигидаги ижроси юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисидаги маърузасида шу ҳақда маълумот берди.

«Жумладан, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги (20 минг ўринли) карантинда сақлаш мажмуаси учун 234,3 млрд. сўм; 

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги (10 минг ўринли) махсус шифохона қурилиши учун 286,2 млрд. сўм;

Тошкент шаҳрида замонавий диагностика лабораторияси комплексини реконструкция қилиш учун 10 млрд. сўм;

Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ҳамда Сурхондарё вилоятларидаги ташкил этиладиган махсус шифохоналар ҳамда вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуаларининг қурилиши ва жиҳозлаши учун 66,1 млрд. сўм;

Эпидемиология ва микробиология юқумли касалликлар илмий текшириш институтини реконструкция қилиш учун 2,5 млрд. сўм йўналтирилди», - дейилади маърузада.

Мавзуга оид