Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ногирон боласи бор оналарга энг кўп пенсия Сурхондарё вилоятида тайинланган
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлимлари 2019 йил март ойидан болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга нафақа тўлаб келмоқда. 2019 йил 1 мартдан 2020 йил 1 августга қадар болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор 4378 нафар онага пенсия тайинлаш учун зарур иш стажи бўлмаса ҳам нафақа тайинланган.
Қайд этилишича, энг кўп пенсия Сурхондарё вилоятида тайинланган. Вилоятдаги ногирон фарзанди бор 583 нафар она 2019 йил 17 январдаги президент фармонида белгиланган имтиёздан фойдаланган.
Фармонда 2019 йил 1 мартдан бошлаб болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бўлган оналар пенсия ёшига тўлганда, пенсия тайинлаш учун зарур иш стажи бўлмаса ҳам нафақа тайинланлаш лозимлиги белгиланган. Худди шу имтиёз асосида Наманганда 539 нафар, Қашқадарё 465 нафар, Андижон вилоятида 392 нафар, Тошкент вилоятида 385 нафар ногирон фарзанди бор она айни пайтда нафақа олмоқда.
Мавзуга оид
11:12 / 14.01.2026
Сурхондарёда 9-синф ўқувчиси 11-синф ўқувчиси томонидан зўрлангани айтилмоқда
13:13 / 30.12.2025
Фарғона водийси ва Сурхондарёга тезюрар электропоездлар қатнови йўлга қўйилади
17:52 / 24.12.2025
Президент Сурхондарёни инвестиция ва аҳоли даромади энг тез ўсадиган ҳудудга айлантириш вазифасини қўйди
10:22 / 13.12.2025