Ўзбекистон | 23:28 / 26.08.2020
8330
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик ҳарбий халқаро кинологлар танловида ғолиб чиқди

Ўзбекистонлик ҳарбий, кичик сержант Содиқ Дилмуродов «Клиф» лақабли ити билан халқаро танловда ғалаба қозонди.

Фото: Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги

Москва вилоятида Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил қилинган «Верний друг» халқаро кинология танлови ўтказилмоқда. Унда Россия, Беларусь, Ўзбекистон, Жазоир, Исроил ва Вьетнам ҳарбийлари иштирок этмоқда.

26 август куни «Дог-биатлон» қоидаси асосида «Чемпионлар пойгаси» финал босқичи ўтказилди. Унда ўзбекистонлик кичик сержант Содиқ Дилмуродов «Клиф» лақабли овчаркаси билан ғалаба қозонди. Иккинчи ўринни «Конни» лақабли овчаркаси билан иштирок этган россиялик Иван Киркин, учинчи ўринни «Декс» лақабли ити билан қатнашган беларуслик Алексей Никончук эгаллади.

Ғолибларга совринларни Россия Мудофаа вазирлигининг жамоатчилик кенгаши аъзолари топширди.

Танлов 31 августгача давом этади.

Мавзуга оид