Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда томорқасида гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётган фуқаролар аниқланди
Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти бўйлаб ўтказилаётган «Қорадори-2020» тезкор-профилактик тадбирининг 2-босқичи давомида олинган тезкор маълумотга асосан, Ургут тумани Хўжайдуқ маҳалласида яшовчи, Р. нинг яшаш уйи ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, текширув давомида ушбу шахс томорқасидаги полиз экинлари орасида жами 16 туп «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, тадбир доирасида Ургут тумани Қуйигузар маҳалласида яшовчи, А.нинг яшаш уйи ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида экинлар орасига жами 9 туп «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.
Ҳар иккала ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Нарпай туман ИИБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, Нарпай туман Наврўз МФЙда яшовчи, И.ни яшаш хонадони томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, экинлари орасида жами 11 туп «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:42 / 14.01.2026
Telegram-бот орқали гиёҳвандлик воситаси сотганлар аниқланди
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
20:24 / 05.01.2026