Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда яна 2та автобус йўналиши ҳаракатига ўзгартириш киритилди
Тошкент шаҳридаги Янги Қўйлиқ кўчаси орқали ҳаракатланувчи 2та автобус йўналиши ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди.
Тошкент шаҳридаги Фарғона йўли кўчасини реконструкция қилиш ишлари доирасида автотранспорт воситаларининг Янги Қўйлиқ кўчасидан Фарғона йўли кўчасига ҳаракатланиши вақтинчалик чекланган.

“Тошшаҳартрансхизмат” хабарига кўра, шу муносабат билан йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, таъмирлаш ишлари якунига етказилгунга қадар, 2020 йил 25 августдан бошлаб 37-сонли “Маҳаллий Аэропорт-3 – Тошкент МУМ” ва 55-сонли “Тошкент қувур заводи – Истиқлол кўчаси” автобус йўналишларининг шаҳар маркази томон ҳаракати Янги Қўйлиқ кўчасидаги “2-оилавий поликлиника” бекатидан сўнг Файзиобод 9-тор, Файзиобод, Файзиобод 4-тор, Бешкент, Оқбилол 4-тор, Оқбилол кўчалари, Фарғона бозори кўприк ости йўли, Фарғона йўли-Жарқўрғон кўчалари чорраҳаси, Фарғона бозори кўприк йўли ва Фарғона йўли кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишларини давом эттирган ҳолда вақтинчалик ўзгартирилди.
Аввалроқ, Юнусобод тумани орқали ҳаракатланувчи 17та автобус йўналиши ҳаракатига ўзгартириш киритилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:44 / 19.04.2026
Жиззах вилоятида автобус ЙТҲга учради
20:15 / 17.04.2026
Ўзбекистонда қурилаётган пулли йўллар. Нарх нимага қараб белгиланади?
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
19:00 / 16.04.2026