Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина хорижликлар учун чегараларини сентябрь охиригача очмасликка қарор қилди
Украинага фақат яшаш учун рухсатномаси бўлганлар ёки халқаро ва гуманитар миссиялар аъзоларигина киритилади.
Украина ҳукумати хорижликлар учун чегараларини сентябрь охиригача очмайди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Денис Шмигаль маълум қилди.
Унинг қайд этишича, коронавирус пандемияси сабабли ушбу қарор қабул қилинмоқда.
"Касалланиш даражаси сабабли биз ҳамюртларимизни ҳимоя қилишимиз ва хорижлик ҳамкорларимиз олдида масъул бўлишимиз лозим", — деди у.
Маълум қилинишича, Украинага фақат яшаш учун рухсатномаси бўлганлар ёки халқаро ва гуманитар миссиялар аъзоларигина киритилади.
Охирги маълумотларга кўра, Украинада 110 мингга яқин киши коронавирусга чалинган, 2354 бемор вафот этган. Мамлакат ҳукумати карантин чораларини ноябргача узайтирди.
Мавзуга оид
18:44
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026