Ўзбекистон | 10:02 / 27.08.2020
3455
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Афғонистон ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.

2020 йилнинг 28-29 август кунлари Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.

ТИВ хабарига кўра, ташриф дастурида Ҳукумат, ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида ҳамда бошқа идораларда учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган. 

Қайд этилишича, бўлажак музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, алоқа ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид