Жаҳон | 07:44 / 27.08.2020
6390
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Хитойнинг 24 та давлат компаниясини «қора рўйхат»га киритди

Фото: Reuters

АҚШ Хитойнинг Жанубий Хитой денгизида сунъий ороллар барпо этилишига алоқадор деб ҳисоблаган 24 та давлат компаниясига қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда АҚШ савдо вазирлигида маълум қилинди.

Таъкидланишича, “қора рўйхат”га тушган компаниялар Хитой қуролли кучларига Жанубий Хитой денгизида сунъий оролларни барпо этиш ва уларни ҳарбийлаштиришда кўмаклашишда айбланган.

Санкциялар рўйхатига “Бир макон, бир йўл” лойиҳасининг энг йирик иштирокчиларидан бири бўлган Cjina Communications Construction Co компанияси ҳам киритилган.

Бу билан параллел равишда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Жанубий Хитой денгизидаги сунъий ороллар барпо этилишига алоқадор хитойликларга нисбатан виза чекловлари киритилишини эълон қилган. 

Санкциялар Хитой томонидан Жанубий Хитой денгизида катта кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказилаётгани ва денгизга ўрта масофаларга мўлжалланган ракеталар учирилиши ортида киритилган.

Хитой ва АСЕАНга аъзо давлатлар - Филиппин, Малайзия, Бруней, Вьетнам ўртасида Жанубий Хитой денгизидаги Спратли архипелаги атрофида ҳудудий баҳс мавжуд. 

Бу баҳснинг асосий сабаби Пекиннинг Малакка бўғози яқинидаги ҳудудда ўз назоратини ўрнатишга уринишлари ҳисобланади. Хитой савдосининг 60 фоизи шу бўғоз орқали ўтади.

Мавзуга оид