Россиянинг энг бой аёллари маълум қилинди
Forbes нашри Россиянинг энг бой аёлларининг янги рейтингини тақдим қилди. Рейтингда Inteco Management компанияси президенти Елена Батурина етакчилик қилмоқда. Батуринанинг бойлиги бир йил ичида 100 млн долларга кўпайиб, умумий ҳисобда 1,3 млрд долларга етган.
Умуман олганда, рейтингга кирган 25 нафар энг бадавлат россиялик аёлнинг умумий бойлиги 10,7 млрд долларни ташкил қилган.
2-ўринни Wildberries интернет-дўкони асосчиси Татьяна Бакальчук эгаллаган. Унинг бойлиги ҳам бир йил ичида 100 млн долларга кўпайиб, ҳозирда 1,1 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бакальчук 2020 йил февралида биринчи марта Forbes Real-Time рейтинги етакчисига айланганди, бироқ апрелга келиб у етакчиликни Батуринага бой берган.
3-ўринни “Спартак” футбол клуби эгаси Леонид Федуннинг қизи Екатерина Федун эгалламоқда. Унинг бойлиги 700 млн долларга баҳоланган. Эътиборлиси, Екатерина Федун рейтингдан илк бор жой олди. 2019 йил октябрда Леонид Федун ўз қизи Людмила ва ўғли Антонга “ЛУКОЙЛ” компаниясининг 2 фоиз акциясини берган. 2019 йил якунларига кўра, уларга бу акциялар бўйича 6 млрд рубль дивиденд ҳисобланган.
Етакчи ўнталикка, шунингдек, петербурглик миллиардер Юрий Ковальчукнинг рафиқаси Татьяна Ковальчук (600 млн доллар), миллиардер Дмитрий Риболовлёвнинг собиқ рафиқаси Елена Риболовлёва (600 млн доллар), болалар озуқаси ва маъданли сув ишлаб чиқарувчи компания “Прогресс” акциядори Ольга Белявцева (500 млн доллар), миллиардер Аркадий Ротенбергнинг қизи Лилия Ротенберг (500 млн доллар), “Новатэк” акциядори Татьяна Кузнецова (450 млн доллар), “Фосагро” акциядори Евгения Гурьева (400 млн доллар) ва “Содружество” компаниялари гуруҳи эгаси Наталья Луценко (400 млн доллар) кирган.
Этиборлиси, рейтингнинг охирги 25-ўрнидан собиқ теннисчи Мария Шарапова 200 млн долларлик капитал билан жой олган.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024