Хитойнинг АҚШга огоҳлантириш сифатида баллистик ракеталар учириши Пентагонни хавотирга солди
Аввалроқ South China Morning Post газетаси Хитой АҚШга огоҳлантириш сифатида Жанубий Хитой денгизига қарата иккита баллистик ракета йўллаганини хабар қилганди.
АҚШ мудофаа вазирлиги ХХРнинг Жанубий Хитой денгизида ракеталар парвози билан ҳарбий машғулотлар ўтказиши минтақадаги вазиятни издан чиқариши мумкинлигини билдирди.
"Мудофаа вазирлиги Хитой Халқ Республикасининг 23-29 август кунлари Жанубий Хитой денгизидаги Парасел ороллари атрофида ҳарбий машғулотлар ўтказиш, жумладан баллистик ракеталар учириш тўғрисидаги қароридан хавотирда. Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли ҳудуд устидан ҳарбий машғулотлар ўтказилиши кескинликни юмшатиш ва барқарорликни ушлаб туришга акс таъсир кўрсатади. ХХРнинг ҳаракатлари, хусусан, ракета синовлари Жанубий Хитой денгизидаги вазиятни янада беқарорлаштиради", - дейилади вазирлик баёнотида.
Аввалроқ South China Morning Post газетаси Хитой АҚШга огоҳлантириш сифатида Жанубий Хитой денгизига қарата иккита баллистик ракета йўллаганини хабар қилганди.
Маълумот берилишича, DF-26B ("Дунфэн-26") ракетаси Цинхай провинциясидан, DF-21D ("Дунфэн-21") ракетаси эса Чжэцзян провинциясидан учирилган. Ҳар икки ракета ҳарбий машғулотлар ўтказилиши муносабати билан ёпилган ҳудудга келиб тушган.
Пекин ўнлаб йиллардан буён минтақадаги бир нечта давлатлар билан Жанубий Хитой денгизидаги қатор оролларнинг ўзига тегишлилиги борасида баҳслашиб келади. Бунда гап биринчи навбатда Сиша архипелаги, Наньша ва Хуанъянь ороллари ҳақида боради. Ушбу баҳсга у ёки бу даражада Вьетнам, Бруней, Малайзия ва Филиппин ҳам аралашган.
Мавзуга оид
00:39
Хитойда дунёдаги энг йирик денгиз қуёш станцияси ишга туширилди
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
23:30 / 14.11.2024