Жаҳон | 19:05 / 29.08.2020
9327
2 дақиқада ўқилади

Анқара Афинанинг территориал сув чегараларини кенгайтириш режасини уруш сари қадам деб баҳолади

Аввалроқ Греция бош вазири Кириакос Мицотакис мамлакат ҳукумати парламентга Ионика денгизида территориал сув чегараларини олтидан 12 денгиз милясигача кенгайтириш бўйича қонун лойиҳасини тақдим этмоқчилигини маълум қилганди.

Фото: EPA

 Анқара Афинанинг айим ҳудудларда территориал сув чегараларини олтидан 12 денгиз милясигача кенгайтириш режасини кескин танқид қилди.

 "Афинанинг территориал сув чегараларини кенгайтиришга уриниши уруш учун баҳона бўлмаса, унда нима?" – деди Туркия вице-президенти Фуат Октай.

 Аввалроқ Греция бош вазири Кириакос Мицотакис мамлакат ҳукумати парламентга Ионика денгизида территориал сув чегараларини олтидан 12 денгиз милясигача кенгайтириш бўйича қонун лойиҳасини тақдим этмоқчилигини маълум қилганди.

 Мицотакис Афина БМТнинг денгиз ҳуқуқлари бўйича конвенциясига қатъий риоя қилган ҳолда ҳаракат қилишини таъкидлаган.

 Ўз навбатида, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркия ўз манфаатларини ҳимоя қилишини билдирди.

 "Энди замонавий Туркия ён беришларга тайёр мамлакат эмас. Анқара ҳудуддаги миллий манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўради ва бунинг учун ҳар қандай тўловга тайёр. Туркия ҳам Ўрта ер, ҳам Эгей, ҳам Қора денгиздаги ўзига тегишли нарсани олади", - деди у.

 Аввалроқ Туркия ЕИнинг Ўрта ер денгизида георазведка ишларини тўхтатиш тўғрисидаги талабини рад этганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид