Халқ таълими вазирлиги 25 нафар инглиз тили ўқитувчисига ноутбук ютиб олиш имкониятини тақдим этмоқда
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Инновация, технология ва стратегия маркази халқаро "Coursera" онлайн малака ошириш курсларида фаол иштирок этиб келаётган инглиз тили фани ўқитувчилари орасида танлов эълон қилди.
Танловда энг юқори кўрсаткични кўрсатган 25 нафар умумтаълим мактаб инглиз тили ўқитувчисига замонавий ноутбук соврин сифатида тақдим этилади.
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги босқичларни амалга ошириш лозим:
Агар "Coursera"дан рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз ушбу шаклни тўлдиринг: қуйидаги ҳаволага киринг ва кейинги кўрсатмаларни бажариб, ушбу бепул тизимга уланинг. Ҳавола: https://bit.ly/37wDabK
Coursera платформасида ушбу танлов баҳолаш мезонларига мос курслар, профессионал сертификатлар ёки ихтисослашган курслар жамланмасини муваффақиятли тугатиб сертификатларни олинг;
"Coursera"да муваффақиятли тугатган курсларингиз ҳақида таассуротларингиз акс этган видеороликни тасвирга олинг;
Юқоридаги босқичлар бажарилгач, танловда қатнашиш учун ушбу формани тўлдиринг: http://bit.ly/3iSqSyE
Танлов 2020 йил 29 сентябрга қадар давом этади. 30 сентябрь куни эса ғолиблар аниқланади.
Танловнинг баҳолаш мезонлари қуйидагича бўлиб, иштирокчиларнинг якуний натижалари 100 баллик тизим бўйича баҳоланади:
1."Coursera" платформасида фаоллик кўрсаткичлари бўйича (жами 60 балл):
• "Coursera" платформасида фақат ўз касбий фаолиятидан келиб чиққан ҳолда инглиз тили филологияси ва/ёки таълими йўналишида муваффақиятли тугатилган курслар ва қўлга киритган сертификатлар сони (0-20 баллгача);
• Курслардан ташқари бир неча курсларни ўзида жамлаган профессионал сертификатлар (“Professional certificates”), ихтисослашган курслар жамланмаси (“Specializations”) ва йўналтирилган лойиҳаларни (“Guided Projects”) муваффақиятли тугатган ва юқори ўзлаштирган номзодлар маъқулланадилар (0-20 баллгача);
• Интермедиате, адванcед ёки миксед тоифасига кирувчи нисбатан мураккаб бўлган ва муваффақиятли тугатилган курслар сони (қийинлик даражаси бегиннер бўлган курслар ҳисобга олинмайди) (0-20 баллгача).
"Coursera"да муваффақиятли тугатган курс(лар) ҳақида таассуротларни ўзида акс эттирган 2-3 дақиқалик видеоролик тайёрлаш (жами 40 балл):
• "Coursera"да қандай билим-кўникмаларга эга бўлганлигини ва олган билимларини ўз касбий фаолиятида ҳозирда қандай амалда қўллаётганини ёки келажакда қандай самарали қўллашни режалаштирганлигини тушунтириб бериш (0-10 балл);
Мотивацион руҳ (0-10 балл);
• Профессионаллик даражаси (0-10);
• Видеоролик сифати (0-10 балл);
Юқорида келтирилган шартлар тўлиқ бажарилиши керак.
Мавзуга оид
16:01 / 05.11.2024
Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
19:41 / 30.10.2024
Тошкентга тўртта кириш дарвозаси қурилади
09:08 / 27.06.2024
"Ҳар бир фуқаро учун – бир дарахт" кўрик-танлови ташкил этилади
16:02 / 17.05.2024