Байрутдаги портлашдан кейин Ливанда очарчилик бошланиши мумкин - БМТ
БМТда август бошида юз берган Байрутдаги портлаш сабабли Ливанда очарчилик бошланиши мумкинлиги айтилди. Шу сабабли мутахассислар Ливан ҳукуматини портдаги ғалла омборини зудлик билан тиклашга чақиришмоқда.
2020 йил охиригача Ливаннинг ярим аҳолисига мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини чуқурлаштириб юборган портлашдан кейин озиқ-овқат инқирози хавф солмоқда. Бу ҳақда БМТнинг Ғарбий Осиё бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси маърузасига таяниб Al Arabiya телеканали хабар берди.
“Ливанга маҳсулотлар олиб кириладиган бош логистик пункт ҳисобланган Байрут портининг катта қисмини йўқ қилган кучли портлаш ҳамда ночорлик ва ишсизлик даражасининг кескин ўсиши сабабли мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпи ўзининг озиқ-овқатга асосий эҳтиёжларини қондира олмаслиги мумкин”, дейилган маърузада.
Таъкидланишича, озиқ-овқат билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашишига Ливан фунти қулаши ҳам олиб келади. Экспертлар Ливан миллий валютасининг 80 фоизга қадрсизланишини прогноз қилишмоқда. Бунга коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатлари ҳам олиб келади.
“Озиқ-овқат инқирозини бартараф этиш учун зудлик билан чоралар кўриш лозим”, деб айтган БМТ комиссияси ижрочи котиби Рола Дашти.
Унинг таъкидлашича, Байрут порти Ливанга озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кирилган асосий пункт бўлган. Шу сабабли комиссия портдаги ғалла омборини зудлик билан тиклашга чақирмоқда.
Байрутда 4 августда кучли портлашлар юз берганди. Бунинг оқибатида Ливан пойтахтининг катта қисми вайрон бўлган. Портлашга портда тегишлича тарзда сақланмаган 2750 тонна аммиак селитраси сабаб бўлган. Портлаш 190 кишининг ўлимига, 300 мингдан кўпроқ кишининг бошпанасиз қолишига олиб келган.
Мавзуга оид
10:45 / 09.11.2024
Ливан: Исроилнинг UNIFIL ва Ливан армияси ҳарбийларига ҳужумлари уруш жиноятлари ҳисобланади
15:10 / 05.11.2024
Ливан ССВ: Исроил ҳужумларида бир суткада 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
14:50 / 28.10.2024
Исроил Байрут жанубига 12 та зарба берди
14:30 / 28.10.2024