Жиззахда 152 млн сўмлик тиббиёт воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати сўнгги кунларда кузатилган қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида маълумот берди.
Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбирда ўтказилди.
Тадбирда, фуқаро Р.Ҳ. ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган, умумий қиймати 152 миллион сўмлик вирус блокаторлари ва бошқа тиббий воситаларни ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Сурхондарёда 2500 дона психотроп таблеткаларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатилди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Сариосиё» чегара божхона постига қўшни мамлакатга чиқиш учун кириб келган фуқаро А.А. бошқарувидаги «МАN» русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада автотранспорт воситасида олиб чиқишга рухсат берувчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 2500 дона «Феназепам 1мг» ва «Баклосан 25мг» номли психотроп таблеткалар борлиги аниқланди.
Ушбу психотроп таблеткаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказишга Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли қарори талаблари асосида махсус рухсатнома бўлган ҳолдагина рухсат этилади.
Тошкент вилоятида 205 грамм гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмаси фош этилди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Х.Т. ноқонуний тарзда 7 дона целофан пакет парчаларига ўралган, ўзига хос, ўткир ҳидли, қовурилган наша гиёҳвандлик воситасини фуқаро К.А.га сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Шунингдек, фуқаро Х.Т. бир дона целлофан пакет парчасига ўралган қовурилган наша гиёҳвандлик воситасини тадбир иштирокчиларига тақдим қилди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Х.Т.нинг вақтинча яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилганида, хонадонда «наша» гиёҳвандлик моддасининг барглари борлиги аниқланди.
Ўтказилган тадбир давомида 195 грамм қовурилган наша гиёҳванлик воситаси ва оғирлиги 10 граммни ташкил этувчи каннабис ўсимлиги барглари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
17:40 / 14.11.2024
Бухоро амирлиги даврига тегишли қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
23:41 / 13.11.2024
Ўзбекистонга 245 млн сўмлик қўл соатлар ва заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатилди
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
17:56 / 06.11.2024