Жамият | 12:30 / 01.09.2020
3844
2 дақиқада ўқилади

Artel компанияси барчангизни Мустақиллик куни билан муборакбод этади

Азиз ватандошлар, Artel компанияси барчангизни энг улуғ ва азиз айём – Мустақиллик куни билан чин кўнгилдан табриклайди. Сизга тинчлик-осойишталик, уйингизга файзу барака тилайди. Барча ўйлаган ниятларингиз амалга ошишини, ишларингиз эса доимо ўнгидан келишини тилаб қолади. Хонадонингиздан бахт-саодат, юзингиздан табассум ҳеч қачон аримасин.

Азизлар, юртимиз мустақилликка эришганига 29 йил бўлди. Бугунги кунда Ўзбекистон жадал ривожланаётган, дунё аренасида ўз муносиб ўрнини эгаллаган, улкан потенциалга эга давлатдир. Юртимиз гуллаб-яшнамоқда, фуқаролик жамиятимиз олий даражада ривожланган, ёш авлодимиз эса баркамол, жисмонан соғлом ва маънавий етук деса ҳеч муболаға бўлмайди.

Тарихга назар солар эканмиз, ватандошларимиз ўтмишдан барча қийинчиликларга сабр-тоқат билан дош берганлигини яққол кўрса бўлади. Бу йил ҳам истисно эмас. Жорий йилнинг бошидан ҳамюртларимиз жасорат, сабр, инсонпарварлик ва эзгулик каби энг юқори инсонийлик фазилатларини намойиш этиб келмоқдалар.  

Бу буюк кунда Artel компанияси барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат тилайди. Азиз ҳамюртлар, барчамизни бирлаштирувчи уюшқоқлик туйғуси бизни ҳеч қачон тарк этмасин. Биргаликда биз барча қийинчиликларни енгиб ўтамиз. Юртимиз доимо тинч, халқимиз эса омон бўлсин. Мустақиллик куни байрами муборак!

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид