Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имтиҳон кунлари Бухоронинг баъзи кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати чекланади
ОТМларга кириш имтиҳонлари куни Бухоро шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди
“Бухоро шаҳри ҳокимининг 2020 йил 26 августдаги фармойишига асосан Бухоро шаҳрининг Ислом Каримов кўчасининг «Дилкушо» тенис мажмуасида тест синовлари ўтказилиши давомида шаҳарнинг Ислом Каримов кўчаси билан Навоий Шоҳ кўчалари кесишмаси, шунингдек, Садриддин Айний кўчасида жойлашган «Умид» спорт мажмуаси ҳамда Иброҳим Мўминов ва Ҳофиз Таниш Бухорий кўчаси кесишмаларида жойлашган «Бухоро» спорт мажмуасида тест синови ўтказилиши белгиланган, дейилади хабарда.
Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори Улуғбек Шукурлаев сўзларига кўра қуйидаги кўчаларда транспорт ҳаракатига чеклов қўйилган:
- шаҳарнинг Муҳаммад Иқбол ва Ислом Каримов кўчалари кесишган қисмидан Зулфия кўчаси билан кесишган қисмигача,
- Ҳамза кўчасининг Ҳофиз таниш Бухорий кесишган қисмидан Иброҳим Мўминов кўчаси кесишган қисмигача,
- Иброҳим Мўминов кўчасининг Ҳамза кўчаси билан кесишган қисмидан Навоий Шоҳ кўчаси кесишган қисмигача, Ислом Каримов кўчасининг Вобкент кўчаси билан кесишган қисмидан Ибн Сино Шоҳ кўчаси кесишган қисмигача,
- Садриддин Айний кўчасининг Ислом Каримов кўчаси кесишган қисмидан «Умид» спорт мажмуасигача бўлган оралиқда барча турдаги юк ва енгил авто транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланади.
Эслатиб ўтамиз, 2020/2021-ўқув йили дастури бўйича ОТМ ларга кириш тест синовлари 2 сентябрдан бошланиши белгиланган.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026