Жаҳон | 08:22 / 01.09.2020
6555
2 дақиқада ўқилади

ЖССТда коронавирусга қарши вакцинанинг самарадорлиги қанча фоиз бўлиши кераклиги маълум қилинди  

Фото: iStock

Коронавирусга қарши ишлаб чиқилаётган вакциналар пандемияни енгиш учун камида 50 фоиз ҳолатларда ўз самарадорлигини кўрсатиши керак. Фақат шундай самарадорликдаги эмлашгина фойда келтиради. Бундай фикрни ЖССТнинг бош илмий ходими Сумья Сваминатан билдирди.

“Самарадорлик – тиббий ишланмаларни баҳолаш ва кейинчалик уларни қўллашга тавсия қилишдаги муҳим омилдир. Натижадорлик камида 50 фоиз бўлиши керак, бироқ ундан юқори бўлгани мақбул. Бундан паст кўрсаткичларга эга воситаларни рўйхатга олиш бефойда ҳисобланади”, деб айтган ЖССТ вакили. 

ЖССТ маълумотларига кўра, ҳозирда дунёда коронавирусга қарши 170га яқин вакцина ишлаб чиқилмоқда. Россия дунёда бироинчи бўлиб коронавирусга қарши вакцинани рўйхатдан ўтказди. Бироқ “Спутник V” деб номланган вакцинанинг рўйхатдан ўтказилиши 3-босқич синовларисиз амалга оширилган. Шу сабабли баъзи давлатлар вакцинанинг самарадорлиги ва хавфсиз эканига шубҳа билдирмоқда. Бу орада вакцинанинг саноат кўламида ишлаб чиқарилиши бошлаб юборилди. 20 дан кўпроқ давлат ушбу вакцинани сотиб олиш истагини билдирган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид