Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мунтазам авиарейсларда Ўзбекистонга келган йўловчиларни карантинга олиш тартиби маълум бўлди
Ўзбекистон мунтазам халқаро авиақатновларни босқичма-босқич тиклаш масаласида хорижий давлатлар билан музокаралар бошлайди. Шу аснода фуқароларнинг авиарейслар орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келиши тартиби тасдиқланиши кутилмоқда.
Kun.uz Республика махсус комиссияси аъзоси, бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовдан олган маълумотга кўра, «яшил» ҳудуд сифатида белгиланган мамлакатлардан доимий рейслар орқали кириб келган фуқароларни карантинга олмаслик режалаштирилмоқда.
«Сариқ» ҳудудлардан Ўзбекистонга кириб келган йўловчилар COVID-19'га топширилган ПЗР таҳлили маълумотномасини топширишлари лозим. Тест топширмаган фуқаролар аэропорт ҳудудида ўз ҳисобидан ПЗР ёки экспресс-тест (шу жумладан антитаначаларни аниқловчи) текширувидан ўтади. Шунингдек, уй манзили ва маълумотлари келтирилган анкетани тўлдиради ва паспорт назорати хизматига тақдим этади. Касаллик аломатлари аниқланган тақдирда карантин мажмуасига жойлаштирилади.
«Қизил» ҳудудлардан Ўзбекистонга келмоқчи бўлган фуқаролар эса парвоздан олдин ПЗР текширувида манфий натижа олинган маълумотномани тақдим этиши зарур. Бундай маълумотномага эга бўлмаган йўловчиларнинг Ўзбекистонга келишига рухсат берилмайди.
«Қизил» авиарейсларда келганлар 14 кунлик мажбурий уй карантини ёки тўлов асосида меҳмонхонада карантинга жойлаштирилади. Касаллик аломатлари аниқланган тақдирда эса карантин мажмуасига жойлаштирилади.
Қайд этилишича, юқоридаги тартиб чартер рейслар эмас, балки босқичма-босқич тикланиши кутилаётган мунтазам авиарейслар йўловчилари учун жорий этилиши мўлжалланмоқда.
Мавзуга оид
21:33 / 13.02.2026
Кремлда Путин билан учрашув олдидан амалдорлар учун карантин бекор қилинди – ОАВ
11:26 / 09.02.2026
Тошкентда боғчалардаги “карантин” ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:31 / 30.01.2026
ЖССТ Нипаҳ вируси хавфини паст баҳолади ва чеклов қўйишни тавсия қилмади
20:53 / 25.01.2026