Ўзбекистон | 09:36 / 01.09.2020
11197
2 дақиқада ўқилади

Туркия ўзининг биринчи фазовий ракетасини орбитага учирди

Туркия ўзи ишлаб чиққан биринчи ракета-ташувчини MUFS лойиҳаси доирасида орбитага учирди. 

Ракета 130 км баландликка эришган ва Ер атмосфераси ҳамда фазо ўртасидаги шартли чегара ҳисобланган Карман чизиғини (денгиз сатҳидан 100 км баландлик) кесиб ўтган.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ижтимоий тармоқларда орбитанинг ракета ташувчи томонидан олинган сурати билан бўлишган. 

Туркия мудофаа саноати бошқармаси раҳбари Исмоил Демир ракета парвозига изоҳ бериб, “Туркия фазо билан туташганини” айтган. Ракета 2018 йилдан бери бошқарма кўмагида Roketsan компанияси томонидан амалга оширилаётган MUFS лойиҳаси доирасида орбитага учирилган.

Лойиҳани 2025 йилгача якунлаш режалаштирилган. Ҳозирда у бир йиллик илгарилаш билан амалга оширилмоқда. Лойиҳа мутахассислари олдига 100 кг оғирликка эга сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқувчи ракета яратиш вазифаси қўйилган. 

Янги технологиялар Туркияни жаҳон коинот бозори етакчилари қаторига олиб чиқади ва мамлакатнинг позицияларини мустаҳкамлайди.

Мавзуга оид