АҚШ вакцина ишлаб чиқиш бўйича глобал ташаббусга қўшилишдан бош тортди
АҚШ коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва уни тарқатиш бўйича халқаро ташаббусда иштирок этмайди, чунки ушбу ташаббус Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан боғланган. Бу ҳақда Оқ уй хабар берди.
“АҚШ вирус устидан ғалаба қозонишимиз учун халқаро ҳамкорларимизни жалб қилишни давом эттиради, бироқ биз коррупциялашган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Хитой таъсирида бўлган ташкилотлар била чекланмаймиз”, деб айтган Оқ уй матбуот котиби Жадд Дир.
“Президент ҳар қандай вакцина АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлигининг хавфсизлик ва самарадорлик бўйича олтин стандартига мувофиқ келиши, синчков синалиши ва ҳаётларни асраб қолишини кафолатлаш учун маблағларни аямайди”, деб қўшимча қилган Дир.
ЖССТ ҳамда Вакцина ва эмлаш бўйича глобал альянснинг (GAVI) коронавирусга қарши вакцинани барча давлатлар олиши имконини таъминлашга қаратилган COVAX ташаббусида 170 дан кўпроқ давлат иштирок этмоқда.
Ҳозирда АҚШда Moderna ва Pfizer/BioNTech компаниялари ишлаб чиққан иккита вакцина клиник синовларнинг якуний босқичидан ўтказилмоқда. Сентябрь ўрталаридан яна иккита вакцина синовларининг якуний босқичи бошланиши кутилмоқда.
АҚШ маъмурияти ЖССТни коронавирус ҳақидаги ҳақиқатни яширишда ва бу борада Хитойга ёнбосишда айблаб келади. Июлда АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти конгресс ва БМТни АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқмоқчилигидан хабардор қилган. АҚШнинг ушбу қарори 2021 йил 6 июлдан кучга киради.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024