АҚШда бир неча минг янги Chevrolet йўлтанламаси пашшалар сабабли яроқсиз кўринишга келди
АҚШда янги Chevrolet Tahoe ва GMC Yukon кроссоверлари етказилиши пандемия сабабли бир неча ойга чўзилгани етмаганидек, завод майдонида қолиб кетган машиналарда антиқа муаммо пайдо бўлди. Бунга эса пашшалар сабаб бўлган.
Ҳаммаси Chevrolet дилерларидан бирининг шикоятидан кейин бошланган. Дилерга машиналар капоти, хромланган деталлари ва пешойнасида пашша қолдиқлари билан етказилган. Ҳашаротлар машинага шунчалик қаттиқ ёпишиб қолганки, Chevrolet Tahoe’дан бирининг кузовини ҳаттоки қайтадан бўяшга тўғри келган.
Тез орада машинага ёпишиб қолган ҳашарот пашша экани, муаммо эса анчагина катта кўламли экани маълум бўлган: Арлингтон шаҳридаги завод майдончасида турган 2600 та машина яроқсиз кўринишга келган.
Таъкидланишича, завод яқинида кўл жойлашган бўлиб, ёз эса иссиқ келган, шу сабабли пашшаларнинг бундай кўламда ёпирилишида ажабланарли ҳеч нарса йўқ.
Бироқ машиналарга айнан нима ёпишиб қолгани ноаниқлигича қолган. General Motors вакиллари тафсилотларни маълум қилишмаган. Мутахассисларнинг фикрича, машинага ёпишиб қолган қолдиқлар пашша ғумбаклари катта бўлганда ташлайдиган хитин қобиқ бўлиши мумкин.
Энди GM ходимлари олдида машиналарни тозалаш бўйича катта вазифа турибди: дастлаб машиналарга ҳашаротларни олиб ташлаш учун мўлжалланган восита билан ишлов берилади, сўнгра улар ювилади. Шундан кейин машиналар сайқалланиб, бўёғи ҳолати текширилади. Ушбу ишларни сентябрь ўртасигача якунлаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:43 / 09.10.2024
Қозоғистон ўз фуқароларини АҚШ Флорида ва Жоржия штатларини тарк этишга чақирди
18:30 / 09.10.2024
Green Card 2026 лотереясидан четлатилган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди
17:00 / 09.10.2024
АҚШ ҳукумати Google'ни парчалашни талаб қилиши мумкин
23:04 / 08.10.2024