Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда юз берган тайфун натижасида 270 мингдан ортиқ уй электрсиз қолди
Тезлиги соатига 140 километрга етган шамол дарахтлар ва светофорларни ағдариб юборган. Кучли жала қуйиши оқибатида йўллар сув остида қолган.
Жанубий Кореянинг жанубий ва шарқий соҳилларига кучли "Майсак" тайфуни ёпирилди, деб хабар бермоқда ОАВ.
Хабар қилинишича, тезлиги соатига 140 километрга етган шамол дарахтлар ва светофорларни ағдариб юборган. Кучли жала қуйиши оқибатида йўллар сув остида қолган. 270 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолган.
Кейинроқ заифлашган тайфун КХДРнинг шарқий қисмига ёпирилган ва бу ерда ҳам сув тошқинларини келтириб чиқарган.
Япония соҳил қўриқлаш хизмати эса мамлакат жанубий соҳили ҳудудида ҳалокат сигнали берган кемани қидираётганини маълум қилди. Хабар қилинишича, чорва ташийдиган ушбу кемада 42 нафар экипаж аъзоси ва 5,8 минг бош қорамол бўлган.
Маҳаллий метеорология хизматлари минтақага "Майсак"дан ҳам кучлироқ янги тайфун яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантирди.
Аввалроқ Жанубий Кореяда юзлаб авиарейслар бекор қилинганди.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026