Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Япония ўзаро ташрифларни қайта тиклашнинг хавфсиз механизмларини ишлаб чиқади
Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш мақсад қилинган.
2020 йил 3 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов видеоконференцалоқа шаклида Япония Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ишлари бўйича бюроси бош директори ўринбосари, Марказий Осиё бўйича махсус вакили Шуичи Токуда билан музокаралар ўтказди.
ТИВ хабарига кўра, учрашув чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Япония муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил декабрь ойидаги Японияга расмий ташрифи икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга кучли туртки бергани қайд этилди. Шу жиҳатдан олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишни таъминлашнинг муҳимлиги таъкидланди.
Томонлар турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвалини кўриб чиқдилар. Жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония ва Япония-Ўзбекистон қўмиталари мажлисини ҳамда икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш борасида фикр алмашилди.
Коронавирус пандемияси шароитида икки томонлама ҳамкорликнинг юқори суръатини сақлаб қолиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш мақсадида ўзаро алмашинувлар ва ташрифларни қайта тиклашнинг хавфсиз механизмларини биргаликда ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Халқаро ташкилотлар ва тузилмалар доирасидаги Ўзбекистон-Япония алоқаларининг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди, дея якунланган хабар.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026