Самарқандда трамвай линияларига масъул давлат корхонаси мансабдорлари 1,3 миллиард сўмга яқин пулни «еб юборган»
ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда Бош прокуратура қошидаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган суриштирув натижасида Самарқанддаги «Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси» давлат ташкилоти раҳбарлари амалга оширган жиноятлар аниқланди. Бу ҳақда stv.uz сайти ёзмоқда.
Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги қошидаги «Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси» мансабдорлари 2017-2019 йиллар давомида командировка учун 74,6 миллион сўм сарфлашган. Бундан ташқари, 235,8 миллион сўм асоссиз тарзда ишчилар маошига қўшилган бўлса, 112,3 миллион сўм банкдан маошга деб олинган, бироқ ишчиларга берилмаган.
Ташкилотда ишламайдиган одамларнинг контракт тўловлари, шунингдек, бошқа харажатлари учун 137 миллион сўм асоссиз сарфланган. Бошқа корхоналарни қўллаб-қувватлашга 62,5 миллион сўм йўналтирилган. Умумий ҳисобда давлат корхонаси мансабдорлари томонидан 1 миллиард 258,3 миллион сўм асоссиз тарзда ишлатилган.
Корхона ҳисоб рақамидан 232,4 миллион сўм Ал Хоразмий кўчасида 3 хонали квартира сотиб олишга ҳам сарфланган. «Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси» мансабдорларига нисбатан жиноят кодексининг 167 ва 243 моддалари билан жиноий иш очилган.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентдаги давлат идораларида ҳар жума «Миллий либослар куни» ўтказилади
Жамият | 16:18
-
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
Мавзуга оид
23:18 / 21.01.2025
Самарқандда қалбаки АҚШ долларини ўтказган шахслар ушланди
08:04 / 21.01.2025
Наманган ва Самарқандда 2,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
16:46 / 19.01.2025
Самарқанд вилоятида электр таъминотига ноқонуний уланганлар фош этилди
13:22 / 19.01.2025